Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ургутда ЙТҲ: Носоз йўл сабаб 16 ёшли қиз ҳалок бўлди

A A A
Ургутда ЙТҲ: Носоз йўл сабаб 16 ёшли қиз ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятидаги давлат аҳамиятига эга бўлган «Тойлоқ – Ургут 4Р 50» йўлининг «Аълохотин» маҳалласидан ўтувчи қисмида одам ўлимига сабаб бўлган яна бир йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ургутда ЙТҲ: Носоз йўл сабаб 16 ёшли қиз ҳалок бўлди

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати

ЙТҲ 3 декабр куни кундузи содир бўлган. Унда Ургут тумани «Алгар» маҳалласида яшовчи 28 ёшли шахс «Ласетти» русумли автомашинасида йўлни кесиб ўтаётган, «Аълохотин» маҳалласида яшовчи 16 ёшли қизни уриб юборган. Йўловчи туман марказий шифохонасида вафот этган.

Хабарда айтилишича, ЙТҲ рўй беришига йўлнинг талабга жавоб бермаслиги ва унда пиёдалар йўлакчаси йўқлиги ҳам сабаб бўлган.

Киритилди: 17:35 05.12.2020. Ўқилди: 2916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда