Бугун, 19 июнь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган «Урганч марказий деҳқон бозори»да ёнғин содир бўлиб, бозорнинг ёпиқ савдо павильонидаги савдо расталарининг 200 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ҳозир суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Manba: sof.uz