Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Ўргамчак тўри" операциясидан кейин Россия энг қиммат самолётларини Украинадан узоқлаштирмоқда

"Ўргамчак тўри" операциясидан кейин Россия энг қиммат самолётларини Украинадан узоқлаштирмоқда

Украина дронлари Россия аэродромларига ҳужум қилганидан сўнг, Россия ўзининг энг қимматли ҳарбий самолётларини Украинадан узоқлаштирди.

The Telegraph нашри хабар беришича, иккита Ту-160 стратегик бомбардимончи самолёти фронт чизиғидан 6 минг км узоқликда жойлашган олис "Анадир" авиабазасига кўчирилди.

Нашрнинг қайд этишича, аэродром Аляскадан тахминан 660 км узоқликда, аҳоли яшамайдиган Чукотка ярим оролида жойлашган. У Совуқ уруш даврида Россияни Қўшма Штатлар томонидан эҳтимолий ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун яратилган.

"Суперсоник Ту-160 бомбардимончи самолётлари ядровий қуролни олиб юриши мумкин ва Россия арсеналидаги энг қиммат ҳисобланади. Бир бирлик нархи тахминан 500 миллион долларни ташкил қилади. Таққослаш учун, Америка бомбардимончи флотининг таянчи бўлган B-52 Stratofortress тахминан 94 миллион долларга баҳоланади", деб таъкидлайди муаллифлар.

Хабар қилинишича, Россияда жами 16 та шундай самолёт бор. Бироқ Украина ушбу Ту-160 самолётларининг бир қисми "Ўргимчак тўри" операцияси доирасида 1 июндаги ҳужум пайтида зарар кўрганини айтди.

Киритилди: 07:50 12.06.2025. Ўқилди: 1116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!