Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўқувчи қизлар яқин вақт ичида мактабларга қайтади - Толибон

Ўқувчи қизлар яқин вақт ичида мактабларга қайтади - Толибон

Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган "Толибон" ҳаракати қизлар яқин вақт ичида мактабларда ўқишни бошлашини режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳаракат вакили, ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.

"Афғонистон ислом амирлиги мансабдор шахслари синфларни қандай бўлиш ҳамда мактабларда қизлар учун ўқитувчиларни қандай тақсимлаш устида иш олиб бормоқда", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Bakhtar агентлиги.

Аввалроқ Афғонистон Таълим вазирлиги эркак ўқитувчилар ва ўқувчиларни мактабларга қайтишга чақирганди.

Таълим вазирлигининг таъкидлашича, 6–12-синфларда ўқийдиган барча ўғил болалар ҳамда эркак ўқитувчилар 18 сентябрдан мактабларга қайтиши шарт.

Киритилди: 09:00 19.09.2021. Ўқилди: 2365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!