Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўқитувчиларга қачон автокредитлар ажратилади?

Ўқитувчиларга қачон автокредитлар ажратилади?

2018 йили чиққан гап: ўқитувчилар учун қулай нархларда автокре­дит ва уй-жойлар ажратилиши ҳақида ­эшитмаган одам йўқ бўлса керак.

Ҳатто шу йил 14 августда Президент қарори ҳам тасдиқланганди. Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан 14 фоизли 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга, даст­лабки бадал суммаси сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи миқдорда, тижорат банклари кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб ­олиш учун автотранспорт воситалари ажратилиши белгилаб қўйилган эди.

Ундан ташқари, ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон уй-жойларнинг бир қисмини халқ таълими тизимидаги пе­дагог ходимларга 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёз­ли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида дастлабки бадали 10 фоиз бўлган ипотека кредити сифатида бериш белгиланган. Шунингдек, “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида пе­дагог ходимларнинг оила аъзоларига иссиқхона ташкил этиш, қорамол, парранда сотиб олиш ва тадбиркорлик фаолияти учун 3 йил муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 7 фоиз ставка миқдорида кредитлар бериш тартиби ишлаб чиқилиши лозимлиги ҳам кўрсатилганди.

Aфсуски, орадан икки йил ўтган бўлса-да юқоридагиларнинг ҳеч бири бажарилмади. Тўғри, автокредитлар ажратилди, лекин жуда оз миқдорда ажратилганлиги учун ўқитувчилар бу хабарни эшитишга ҳам улгурмасдан белгиланган лимит тугади. Ўшанда “Малибу”, “Траcкер”, “Лаcетти” учун лимит белгиланмаган. Ҳатто бу машиналарга чегирмалар ҳам бўлган. Лекин айнан ўқитувчилар қурби етадиган “Спарк”, “Дамас” ва “Нехиа 3” автомашиналарини сотиб олишга эса чегара қўйилган.

Яъни, бутун Ўзбекистон бўйича қуйидаги автомобилларга:

“Спарк” — 500 та;

“Дамас” — 1000 та;

“Нехиа 3” — 3000 та миқдорида лимит белгиланганди.

Шунингдек, бу имтиёзли автокредитлар фақатгина Халқ таълими ходимлари учун эмас, балки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ходимлари учун ҳам амал қилган. Бу бутун Ўзбекистондаги ўқитувчилар учун денгиздан томчи дегани. Молия вазирлиги, Марказий банк, “Ўзавтосаноат” AЖ, Халқ таълими вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзшаҳарқурилишинвест” ва “Қишлоққурилишинвест” инжиниринг компаниялари ўқитувчилар учун қулай нархларда бўлган уй-жой ва автокредитлар масаласини яна бир кўриб чиқса яхши бўларди. Ўқитувчиларга кредит учун уй ва машиналар берилса, Марказий банк ҳам, “Ўзавтосаноат” AЖ ҳам фойда қилса қиладики, зарар қилмайди. Кредит учун дейиляпти, ҳар қалай текинга берилсин дейилмаяпти.

Ўқитувчи мақомини ошириш керак деймиз-ку, лекин шу оддийгина кредит масаласи ҳали ҳам ижобий ҳал этилмайди негадир.

Улуғбек ПЎЛAТОВ, Халқ таълими Инфо телеграм канали таъсисчиси, блогер

Манба: ma'rifat.uz

Киритилди: 17:32 07.01.2021. Ўқилди: 6504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!