Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўқитувчи мактабга жинси шимда келган ўқувчини калтаклади ва шимини йиртиб ташлади

Ўқитувчи мактабга жинси шимда келган ўқувчини калтаклади ва шимини йиртиб ташлади

Тожикистон жанубидаги ўрта мактаблардан бирида физика ўқитувчиси ўқувчини калтаклаганлик учун жавобгарликка тортилди. Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотларига кўра, Кушоний туманидаги 3-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Самариддин Тешаев 10-синф ўқувчиси Суннатулло Саидовга қарши куч ишлатган, чунки у жинси жимда келган, дея хабар беради Авеста .

Ўқитувчи аввал ўқувчига кийиниш қоидасини эслатган, кейин эса калтаклаган ва кийимини йиртиб ташлаган.

Кушоний туман прокуратураси бу иш бўйича бўйича жиноят иши қўзғади ва суд қарорига кўра, Тешаев 5,5 минг сомоний (600 доллар) жаримага тортилди.

Киритилди: 17:10 07.05.2019. Ўқилди: 3101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!