Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўқишга киритиш ва кўчиртириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Ўқишга киритиш ва кўчиртириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Т. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қўшни Қозоғистон Республикасидаги таълим муассасасига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги университетларнинг бирига кўчириб беришини айтиб, алдов йўли билан 2 400 АҚШ доллари ва 9 млн сўмини қўлга киритиб, уларнинг диплом, аттестат ва фуқаролик паспортларини яшириб юрганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:46 25.11.2022. Ўқилди: 1126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!