Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

UNRWA: Сентябрь ойида Ғазодаги 1,4 миллион киши озиқ-овқат ёрдамини олмаган

UNRWA: Сентябрь ойида Ғазодаги 1,4 миллион киши озиқ-овқат ёрдамини олмаган

Ғазо секторидаги 1,4 миллиондан ортиқ киши сентябрь ойида озиқ-овқат ёрдамини олмаган.

Бу ҳақда БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) бош комиссари Филипп Лаззарини X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

"Август ойида Ғазода 1 миллиондан ортиқ одам озиқ-овқат ёрдамини олмаган. Сентябрда уларнинг сони 1,4 миллиондан ошди", — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Унинг таъкидлашича, етказиб бериш чекловлари хавфсизлик, йўлларнинг шикастланиши ва "қонун ва тартибнинг бузилиши" билан боғлиқ.

Киритилди: 10:33 03.10.2024. Ўқилди: 758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!