Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

UNRWA Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни тўхтатди

UNRWA Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни тўхтатди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги Ғазо секторида инсонпарварлик ёрдами олиб кетилаётган транспорт воситаларига тез-тез содир бўлаётган ҳужумлар сабабли инсонпарварлик юкларини етказиб бериш тўхтатилганини маълум қилди. UNRWA, шунингдек, Керем Шалом чегара пункти орқали Исроилдан ёрдам етказиб бериш чоғида "жуда кўп ходимлари" ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

"Гуманитар агентлик ходимлари ва юкларни ҳимоя қилиш учун масъулият ишғол қилувчи давлат сифатида Исроил давлати зиммасида", БМТ агентлиги баёнотида.

UNRWA раҳбари Филипп Лаззаринининг айтишича, Ғазо секторидаги очарчилик билан боғлиқ вазият "тезкорлик билан ёмонлашаётган" бир пайтда инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш тўхтатилган. Шу билан бирга, Лаззарини Исроилни UNRWA фаолиятига "тўсиқлар яратиш"да айблади.

Киритилди: Бугун 10:27. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!