Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

“Универсиада – 2019”: ТДПУ жамоаси дзю до бўйича пойтахтда тенгсиз деб топилди

A A A
“Универсиада – 2019”: ТДПУ жамоаси дзю до бўйича пойтахтда тенгсиз деб топилди

Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг саралаш босқичлари бўлиб ўтмоқда. Дзю до спорт тури бўйича жорий йилнинг 6 ноябр куни пойтахтимиздаги “Соғбон” спорт залида бўлиб ўтган “Универсиада – 2019” спорт мусобақалари шаҳар босқичида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабалари етакчиликни қўлдан бермади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақада жами 14 та ОТМдан терма жамоалар вазнлар бўйича 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашди. Айтиш лозимки, мазкур мусобақада Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабаларига тенг келадиган спортчилар топилмади. 

Эркаклар ўртасида турли вазн тоифаларида 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалини қўлга киритган бўлсак, талаба қизларимиз турли вазн тоифаларида 4та олтин медални жамоамизга тақдим этишди. Якуний натижаларга кўра, дзю-до бўйича умумжамоа ҳисобида Тошкент давлат педагогика университети жамоаси фахрли биринчи ўринга муносиб деб топилди. Ғолиблар "Универсиада-2019" спорт мусобақаларининг республика босқисида иштирок этишади.

Киритилди: 13:51 13.11.2019. Ўқилди: 1261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!