Сурияда кучли озиқ-овқат инқирози юзага келиши мумкин.
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурига кўра, бу Яқин Шарқдаги вазиятнинг ёмонлашиши натижасидир.
“Ҳозирда ўн миллионга яқин сурияликлар тўйиб овқатланмаяпти. Шунингдек, иқтисодий инқироз туфайли мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари кескин кўтарилиб кетмоқда”, дейилади хабарда.
- 9 йиллик можаролар давомида озиқ-овқат нархлари ҳеч қачон бунчалик юқори бўлмаган. Одамлар бизга бозорларда маҳсулот сотиб олиш имконияти йўқлигини айтишмоқда. Тасаввур қилинг-а, улар телевизор ёки спорт пойабзали сотиб олишни кутишмаяпти, улар овқат сотиб олишни кутишяпти, дейди Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Коринн Флейшер.