2023/2024 ўқув йилида Республика миқёсида 500 та умумтаълим мактабида ўқувчилар билимини форматив ва сумматив баҳолаш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилганидан хабарингиз бор.
Бугун мазкур тажриба-синов мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида 2023/2024 ўқув йилининг I чорак якуни бўйича чораклик-сумматив баҳолаш (ЧСБ) жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Унда ўқувчилар она тили, математика, биология фанларидан ЧСБ имтиҳонларини топширишмоқда.
Имтиҳон материаллари ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида чоп этилган.