Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Умра зиёратини ваъда қилган шахс ушланди

Умра зиёратини ваъда қилган шахс ушланди

Сўнгги йилларда фуқароларни ишга, ўқишга ёки зиёратга юбориш ваъдаси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кўпаймоқда.

Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс Тўрақўрғон туманида яшовчи икки нафар фуқарони Хорватияга ишга юборишни ваъда қилиб, бунинг учун 3600 АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 1000 доллар олган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахс эса Умра зиёратини ташкил этиш ваколатига эга бўлмаган ҳолда, икки нафар фуқарони Саудия Арабистонига юбориш эвазига 2200 АҚШ доллари олган. Унинг ноқонуний ҳаракатларига ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан чек қўйилган.

Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:23 23.09.2026. Ўқилди: 364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!