Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ўрганилди.
Натижада Қўмитанинг Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан жами 6 та (“Hamroh Tour”, “Kabadoshlarim”, “Yuksak Trevel”, "Murabbiy Travel", "Hikmat Travel", "Infin Tour") Instagram va Telegram саҳифалари маъмурлари томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.
Қўмита томонидан реклама ахборотларини қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.