Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўмонда кучли ёғингарчилик оқибатида сув тошқинлари юз берди: Қурбонлар бор

Ўмонда кучли ёғингарчилик оқибатида сув тошқинлари юз берди: Қурбонлар бор

Ўмонда кучли ёмғирлар келтириб чиқарган сув тошқинлари натижасида бир сутка ичида тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир киши бедарак йўқолди.

Ўмон полициясининг хабар беришича, Вади-эл-Маавиль провинциясида икки киши автомобили дарада тиқилиб қолганидан сўнг сув оқими билан бирга оқиб кетган. Кейинчалик уларнинг жасади топилган.

Бундан ташқари, Барка провинциясида сув оқими ичида ўн киши бўлган автомобилни оқизиб кетган.

«Улардан етти нафарини қутқариб қолишга муваффақ бўлинди, икки киши ўлик ҳолда топилди, яна бир кишини қидириш ишлари давом этмоқда», — дейилади идоранинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида.

Киритилди: Бугун 20:23. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!