Уммон расмийлари пойтахт Маскатдан тахминан 15 километр узоқликда жойлашган муҳим Мина ал-Фаҳал нефть терминалидан барча кемаларни қайтариб олди.
Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Kpler таҳлил компаниясининг маълумотларига кўра, Уммон кўрфази соҳилидаги Мина ал-Фаҳал терминали орқали кунига тахминан 1 миллион баррель нефть экспорт қилинган. Кемаларни қайтариб олиш тўғрисидаги қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган.