Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Умеров ва Уиткофф яқин кунларда Майамида учрашмоқчи

Умеров ва Уиткофф яқин кунларда Майамида учрашмоқчи

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров шу ҳафта Майамида АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашиши кутиляпти.

​Ушбу режалаштирилган икки томонлама учрашув – АҚШ-Исроилнинг Эронга қарши уруши бошлангани сабабли музокаралар тўхтаб қолганидан кейинги илк юқори даражадаги мулоқот бўлади. Оқ уй вакили учрашувга тайёргарлик кетаётганини тасдиқлади.

​Музокаралар кун тартиби ҳозирча очиқланмаган: муҳокамалар ўт очишни тўхтатиш, тинчлик келишуви шартлари ёки АҚШнинг ҳарбий ёрдами масалаларига қаратилиши мумкинлиги номаълум бўлиб қолмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!