Савол:
— Ассалому алайкум! Устозлар, фарзандимиз ўлик ҳолатда туғилди. Ўлик туғилган фарзанд учун аза тутиладими? Ҳаққига Қуръон тиловат қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аза ҳам тутилмайди, жаноза билан дафн ҳам йўқ. тиловат қилишга ҳожат ҳам йўқ. Ёш ҳолатда фарзандлари вафот топгувчилар қуйидагиларга амал қилсинлар. Валлоҳу аълам!
«Жаноза»нинг луғатдаги маъноси «сатр»–тўсишдир. Тобутга солинган ўлик «жаноза» дейилади. Бир мусулмон шахс вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни, ўша нарсаларни улардан баъзилари адо қилса, кифоя қилади.
Manba: hordiq.uz