Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Улар қаримайди». «Узуклар ҳукмдори»нинг режиссёри Биринчи Жаҳон уруши ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлади

«Улар қаримайди». «Узуклар ҳукмдори»нинг режиссёри Биринчи Жаҳон уруши ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлади

«Узуклар ҳукмдори» ва «Кинг Конг» каби блокбастерларни суратга олган режиссёр Питер Жексон Биринчи Жаҳон уруши ҳақида «Улар қаримайди» номли ҳужжатли фильмни тақдим этди, дея хабар бермоқда Meduza.

Фильмга Лондондаги Империя ҳарбий музейи архивидаги кадрлар — оқ-қора тасмага ёзиб олинган 100 соатдан зиёд тасвирлар асос қилиб олинган. Жексон эски кадрларни қайта тиклаб, уларга ранг бериб, овоз қўшди — фильмга Биринчи Жаҳон уруши 120 нафар фахрийсининг 1960 йилларда берган интервьюлари ҳам киритилган.

3D форматдаги ушбу фильм премьераси 16 октябрь куни Лондон кинофестивалида бўлиб ўтади.

Manba: dayo.uz

Киритилди: 07:40 14.10.2018. Ўқилди: 1420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!