Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Улар лаънатланган”: Аёл бир пайтлар Помпейдан ўғирлаганларини қайтариб берди

“Улар лаънатланган”: Аёл бир пайтлар Помпейдан ўғирлаганларини қайтариб берди

Канадалик сайёҳ Николь 15 йил олдин Помпейдан ўғирлаган артефактларни қайтариб берди, деб хабар бермоқда “The New York Post”.

Аёлнинг айтишича, улар лаънатланган.

Маълум бўлишича, Николь 15 йил олдин икки мозаика қисми, сопол буюм ва амфоранинг иккита парчасини ўғирлаган. Саёҳатдан сўнг эса икки марта кўкрак бези саратонига чалинган.

"Илтимос, уларни жойига қўйинг, улар омадсизлик келтириб чиқармоқда", деб ёзган Николь ўша пайтда у учун хизмат кўрсатган агенликка юборган хабарида.

Унинг сўзларига кўра, шахсан Италияга қайтиб, кечирим сўрашни режалаштирмоқда.

"Уларни қайтариб олинг, илтимос, улар бахтсизлик келтиради", - дея хулоса қилмоқда Канада фуқароси.

Қимматбаҳо буюмлар аллақачон полицияга топширилган.

 

Киритилди: 22:35 12.10.2020. Ўқилди: 2641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!