Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Украинанинг кенг кўламли ҳужуми

Украинанинг кенг кўламли ҳужуми

4-июн куни эрталаб Украина Южно-Донетск йўналишида беш секторда кенг кўламли ҳужумни бошлади, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги 5-июнга ўтар кечаси.

Олдинга назорат пунктларидан бирида Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов эди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Украина армияси ўз мақсадларига эриша олмаганини маълум қилди.

Россия ҳарбий бошқармаси маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари стратегик захирадаги 23 ва 31-механизациялашган бригадаларни жангга олиб киришган, уларга бошқа ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар ёрдам берган. Олтита механизациялашган ва иккита танк баталонлари жалб қилинган.

“Душманнинг мақсади, унинг фикрича, фронтнинг энг заиф қисмида мудофаамизни ёриб ўтиш эди. Душман ўз олдига қўйган вазифаларни бажара олмади, муваффақиятга эриша олмади”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлигининг Телеграмъдаги хабарида.

Киритилди: 08:01 05.06.2023. Ўқилди: 3222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!