Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украинани тиклаш қанчага тушади?

Украинани тиклаш қанчага тушади?

Яқин 10 йил мобайнида уруш оқибатида вайрон этилган Украина инфратузилмасини қайта тиклаш учун камида 524 миллиард доллар маблағ керак бўлади. Бу ҳақда БМТ бош котибининг Европа, Марказий Осиё ва Америка масалалари бўйича ўринбосари Мирослав Йенца БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида маълум қилди.

Бош котиб ўринбосари Россия томонидан Украина фуқаровий инфратузилмасига зарбалар берилаётганини қоралар экан, ҳужумлар оқибатида зарар кўлами тобора ортиб бораётганини айтган.

Қайд этилишича, Россия Украинага бостириб кирган 2022 йил 24 февраль кунидан буён ҳужумлар оқибатида 13580 нафар украиналик тинч аҳоли вакили, жумладан, 716 нафар бола ҳалок бўлган.

Мирослав Йенцанинг бонг уришича, Украинада гуманитар вазият тобора ёмонлашмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида тинч аҳоли вакиллари ўртасида жабрдийдалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга ортган. Аҳоли озиқ-овқат, сув, электр таъминоти ва тиббий хизматлар борасида жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Украина аҳолисининг 3,7 миллион нафари яшаш жойини тарк этиб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кўчган бўлса, 6 миллион нафари хорижда қочқин сифатида яшамоқда.

БМТ бош котиби муовини Хавфсизлик кенгашидан Украинадаги тинч аҳоли ва фуқаровий инфратузилмани ҳимоя қилиш, инсонпарварлик кўмагини ошириш ва гуманитар операциялар ўтказишга эътибор қаратишни сўраган.

Киритилди: 18:13 28.07.2025. Ўқилди: 1022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!