Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Украиналиклар ғалаба қозонишига шубҳам йўқ”: Борис Жонсон Киевга ташриф билан келди

“Украиналиклар ғалаба қозонишига шубҳам йўқ”: Борис Жонсон Киевга ташриф билан келди

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон 24 февраль куни, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинининг икки йиллиги муносабати билан Киевга ташрифини тасдиқлади.

У Украина президенти Владимир Зеленский билан тушган суратини эълон қилди ва қуйидагиларни ёзди:

“Путин босқинининг икки йиллиги муносабати билан мен Украинада бўлишдан шарафдаман. Мен ўзларининг чексиз жасорати билан украиналиклар Путин қўшинларини мағлуб этишлари ва уларни сиқиб чиқаришларига шубҳа қилмайман – агар уларга зарур бўлса ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ёрдам берамиз”, — деган Британия давлат арбоби.

Киритилди: 12:28 25.02.2024. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!