Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилди.
Телеканал суриштирувига кўра, Пентагоннинг Киевга айрим турдаги қуролларни етказиб беришни тўхтатиш қарори АҚШ Давлат департаменти, Конгресс аъзолари, Украина расмийлари ва Европадаги иттифоқчиларни ҳайратга солган.
NBC News манбаларининг маълум қилишича, етказиб беришларни тўхтатиш қарори шахсан АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет томонидан қабул қилинган.
Манбаларнинг аниқлик киритишича, бу Ҳегсетнинг Украинага ёрдам етказиб беришни мустақил равишда тўхтатиши бўйича учинчи ҳолат ҳисобланади. Жорий йилнинг феврал ва май ойларида ҳам шундай ҳолатлар бўлган, бироқ ўша пайтда унинг қарорлари бир неча кундан кейин бекор қилинган эди.
"АҚШ мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Элбриж Колби бу қарорларни қўллаб-қувватлаган. Колби узоқ вақтдан бери Қўшма Штатларнинг Украинага ёрдам кўрсатишдаги иштирокини қисқартириш ва ресурсларни Хитойга қарши курашиш учун Тинч океани минтақасига йўналтириш тарафдори бўлиб келмоқда", дея қайд этади NBC News.