Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек пайшанба куни Украинага урушдан кейинги тикланиш учун 350 миллиард евро керак бўлади, деб айтди.
Унга кўра, Украина Иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко бу миқдорни унга атаган.
“Биз Украина учун хусусий сармоя самарадорлигини ошириш учун жамғарма яратишимиз керак”, деди Хабек Бранденбургда бўлиб ўтган G7 иқтисод вазирлари конференциясида.