Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украинадан дон экспорти бир ҳафта ичида тикланиши мумкин

A A A
Украинадан дон экспорти бир ҳафта ичида тикланиши мумкин

Москва ва Киев ўртасидаги келишувлар доирасида Украина портларидан дон экспорти бир ҳафта ичида қайта тикланиши мумкин, деб хабар бермоқда Bloomberg турк манбаларига таяниб.

“Туркия Украина портларидан дон экспорти бир ҳафта ичида тикланиши мумкинлигини, йил охиригача унинг ҳажми 25 миллион тоннага етиши мумкинлигини маълум қилди”, — деб ёзади агентлик.

Туркия президентининг маслаҳатчиси Иброҳим Калин, ўз навбатида, Bloomberg агентлигига берган интервьюсида етказиб беришнинг аниқ бошланиш вақти тайёргарлик логистика ишларига боғлиқлигини айтди.

Агентликнинг эслатишича, чоршанба куни Истанбулда ғалла экспортини таъминлайдиган тўрт томонлама мувофиқлаштириш маркази (Россия, Украина, Туркия ва БМТ иштирокида) иш бошлайди.

Киритилди: 16:57 27.07.2022. Ўқилди: 2449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда