Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украинадаги уруш инсонпарварлик эҳтиёжларини кучайтирди

A A A
Украинадаги уруш инсонпарварлик эҳтиёжларини кучайтирди

БМТ донорлардан инсонпарварлик хайрияларини ўтган йилга нисбатан 25 фоизга оширишни сўради. Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда унга 51,3 миллиард доллар керак бўлади ва бу рекорд даражадаги кўрсатгичдир.

Гуманитар эҳтиёжлар ҳайратланарли даражада ўсган, деди ташкилот Украинадаги уруш, Африкадаги оммавий очарчилик ва Покистондаги сув тошқини каби сабабларни эслаб. Бу офатлар Афғонистон, Яман ва Суриядаги 2022 йилгача давом этган инқирозларга қўшилган.

Озиқ-овқат ва ёқилғи нархларининг ўсиши гуманитар ташкилотларнинг харид қилиш қобилиятини пасайтирган, баъзи анъанавий сахий донор давлатлар, жумладан, Буюк Британия ўз ҳиссаларини камайтирган.

Киритилди: 15:33 01.12.2022. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар