Украина президенти Владимир Зеленский бугун, 24 июль Россия армиясининг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаганига роппа-роса беш ой бўлганини эслатди
"Уруш Украинани синдирмади — уни синдира олмайди. У бизнинг давлатимиздаги ҳаётни тўхтатмади — ва тўхтата олмайди", — деб ёзди Зеленский ўзининг Telegram каналида.
"Биз бош эгмаймиз. Биз қарши турамиз. Ўзимизни ҳимоя қиламиз. Биз ғалаба қозонамиз!" дея пост қолдирди Президент.