Украина Бош прокуратурасининг хабар беришича, уруш бошланганидан буён мамлакатда 1052 нафар бола яраланган, 494 нафари ҳалок бўлган.
Сўнгги 24 соат ичида прокурорларнинг маълумотларига кўра, Херсонни рус армияси томонидан ўққа тутилиши натижасида саккиз ёшли битта қиз яраланган.
831 нафар бола бедарак йўқолганлар рўйхатида, бундан ташқари, Украина ҳисоб-китобларига кўра, руслар қарийб 19,5 минг болани олиб кетган.
Украина Бош прокуратураси ҳар куни болалар ҳақидаги ҳисоботларни эълон қилади. Охирги марта ўлган болалар, аниқроғи, вояга етмаганлар сони июн ойи охирида кўпайган, ўшанда Краматорскга ракета ҳужуми натижасида икки 14 ёшли эгизак опа-сингил ва икки нафар 17 ёшли қиз ҳалок бўлган.