Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Жанубий Корея разведкаси маълумотига кўра, Шимолий Корея аскарлари орасида 300 нафари ҳалок бўлган ва яна 2700 таси яраланган. Агентликнинг ёзишича, Шимолий Корея ҳукумати аскарларини асирликдан қочиш мақсадида ўзини портлатиб, ўз жонига қасд қилишга чақириши эҳтимолдан холи эмас. Асирга тушган шимолий кореялик аскарлар ўзини Жанубий Кореяга кўчириш ҳақида илтимос билдирмаган бўлса-да, Сеул бундай сўровлар мавжуд бўлган тақдирда Киев билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган, деб хабар қилади Yonhap ахборот агентлиги.
Украина ва Ғарб давлатлари баҳолашича, Россия армиясини қўллаб-қувватлаш учун Курск вилоятида Шимолий Кореядан тахминан 11 000 аскар жойлаштирилган.