Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Украинада Россия ва Ғарб қўшинлари тўқнашадими?

A A A
Украинада Россия ва Ғарб қўшинлари тўқнашадими?

Украинада Россия ва Ғарб кучлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий қарама-қаршилик юз бериши эҳтимоли кам. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Россия ва Ғарб қўшинлари ўртасидаги тўқнашувлар эҳтимолини шундай баҳолади, деб ёзади “ТAСС”.

“Бир неча ҳафта олдин ҳеч ким Буюк Британия каби Европа давлатлари Украинага қурол жўнатишига ишонмаган бўларди”, — дея хулоса қилди сиёсатчи. Хусусан, Германиянинг бу борадаги позициясини қайд этди.

Жонсоннинг қўшимча қилишича, у Украина ҳудудига қўшин киритмоқчи бўлган бирорта Ғарб давлатини билмайди. Унинг сўзларига кўра, бундай қарорнинг оқибатларини назорат қилиш жуда қийин бўлади.

Киритилди: 13:43 05.03.2022. Ўқилди: 5617 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар