"Ҳеч ким Украинадаги вазият учун “корейс”, “фин” ёки бошқа бирор моделни кўриб чиқмаяпти. Чунки бизда ҳолат ўзгача. Охир-оқибат нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Шундай бўлиши мумкинки, урушни тугатиш бўйича якуний ҳужжат бўлмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас", — деди Украина президенти журналистлар билан мулоқотда.
Владимир Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Келаси ҳафта Нью-Йоркда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказаман;
◾️ Биз Полша ва Руминия билан Украинанинг ғарбий вилоятларида дронларни тутиб қолиш бўйича ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб боряпмиз;
◾️ Украинада махсус қамал қилувчи қўшинлар тузилади. Ҳозир бунинг учун тайёргарлик кўрилмоқда, тахминан бир ҳафта – ўн кун ичида ҳаммаси тайёр бўлади. Замонавий қамал қўшинлари дрон компонентлари ва бошқа барча зарурий воситалар билан таъминланади;
◾️ Купянскдаги Россия аскарлари йўқ қилинади. Ҳозир у ерда кескин ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда, шаҳар ичида Украин ҳарбийлари тозалаш ишларини олиб бормоқда;
◾️ Мен Путиннинг ўзи билан ҳам, уч томонлама форматда ҳам учрашишга тайёрман, аммо у бунга тайёр эмас.