Украина фуқароларининг тўртдан бир қисмидан кўпроғи сайловда мамлакатнинг амалдаги президенти Владимир Зеленский номзодини қўллаб-қувватлашга тайёр. Киев халқаро социология институти томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.
Тадқиқотга кўра, февраль ойи бошига келиб, амалдаги давлат раҳбарининг сайловчилар орасидаги рейтинги 25,1 фоиздан ошган. Унинг энг яқин рақиби, собиқ президент ва Европа бирдамлик партияси етакчиси Пётр Порошенкони аҳолининг 21,8 фоизи қўллаб-қувватламоқда. Мамлакатнинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг машҳурлиги 11,8 фоиз, Мухолифат платформаси - «Ҳаёт учун» партияси раҳбари Юрий Бойконинг машҳурлиги 8,3 фоиз атрофида ўзгариб туради.
Тадқиқотда жами 18 ёшдан ошган икки минг украиналик иштирок этди.