Украина ва Швеция чоршанба куни Вилнюсда НАТО саммити доирасида махфий маълумотлар алмашинуви тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Олексий Резников маълум қилди.
“Ишонч кучли ҳамкорликнинг асосидир. Ахборот олиш эса муваффақият калитидир”, - деб ёзади Резников.
Швеция яқин келажакда НАТОга расман қўшилади. Шу ҳафтагача унинг кириши Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан тўсиб қўйилган эди, бироқ душанба куни Швеция бош вазири ва НАТО бош котиби билан музокаралардан сўнг у қолган барча талабларини қайтариб олди.