Die Zeit'га кўра, Украина ва Россия мумкин бўлган имтиёзларни аниқлаш учун яширин музокаралар олиб бормоқда.
"Энергетика инфратузилмасига ҳужумлардан ўзаро чекиниш, маҳбуслар алмашинуви, украиналик болаларни қайтариш ва дон битими бўйича келишувни ўз ичига олган имтиёзларни муҳокама қилиш бўйича махфий музокаралар олиб борилмоқда", дейилади мақолада.
Нашрнинг ёзишича, музокаралар сиёсий маслаҳатчилар даражасида Копенгаген, Киев, Давос, Жидда ва бошқа жойларда G7 давлатлари ва Хитой иштирокида музокаралар бўлиб ўтган.
"Гап энди тинчлик музокаралари бўладими ёки йўқми, балки қачон ва қандай бўлишида", дейилади материалда.