Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина ва Россия ўртасидаги ҳар қандай сулҳ келишуви урушнинг давом этишидан афзалроқдир – Туркия Ташқи ишлар вазири

Украина ва Россия ўртасидаги ҳар қандай сулҳ келишуви урушнинг давом этишидан афзалроқдир – Туркия Ташқи ишлар вазири

"Ҳар қандай таклифни қабул қилиш қийин. Аммо одамларнинг ўлими ва шаҳарларнинг вайрон бўлишидан кўра маълум шартлар асосида сулҳ тузиш афзалроқдир", – дея Хоқон Фиданнинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.

Туркия ТИВ раҳбари, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп "ниҳоят урушни тўхтатиш кун тартибига амал қила бошлаганини" билдирди.

Фидан Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича эҳтимолий чораларга тўхталар экан, Европа бу кафолатларни АҚШ ёрдамисиз мустақил таъминлай олмаслигини қайд этди, шу билан бирга, ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланишини олдини олиш учун тийиб турувчи омил зарурлигини қўшимча қилди.

"Ҳозирда Қўшма Штатларни Украина хавфсизлигини қўллаб-қувватлашга қайта жалб қилиш учун катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда", – дея қўшимча қилди Фидан.

Киритилди: 13:10 05.04.2025. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!