Украина Иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко ва Франциянинг Украинадаги элчиси Гаэл Вейссьер Украина иқтисодиётининг муҳим инфратузилмаси ва устувор тармоқларини тиклаш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш учун 200 миллион евро миқдоридаги грант шартномасини имзоладилар.
"Ушбу маблағларнинг 50 фоизигача бўлган миқдори Украина реконструкция лойиҳалари учун товар ва хизматлар сотиб олишга йўналтирилади. Бу лойиҳалар Украинани фаол қўллаб-қувватлаётган ва ҳозирда мамлакатимизда 25 минг кишини иш билан таъминловчи француз компаниялари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади", — деди Юлия Свириденко.
Соғлиқни сақлаш, энергетика, сув ва канализация, миналарни тозалаш, рақамли технологиялар, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, чиқиндиларни бошқариш ва уй-жой қурилиши молиялаштириладиган асосий тармоқлардир.