Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумлари шу йилнинг баҳоридан бошлаб кучайди.
Украинанинг ишлаб чиқариш қувватининг деярли ярми ишламай қолган, бу эса бутун мамлакат бўйлаб мунтазам равишда электр ўчиб туришига сабаб бўлган.
Яқинда амалга оширилган энг йирик ракета ҳужумларидан бирида 17-ноябр куни Россия 120 га яқин ракета ва 90 та учувчисиз ҳаво кемаларини учирди.
Бу ҳужумда етти киши ҳалок бўлди ва энергия тизимига жиддий зарар етказилди, Украина президенти Владимир Зеленский Россияни кассетали ўқлардан фойдаланганликда айблади.