Украина Президенти Владимир Зеленский Қрим-татар халқи мажлиси раиси ўринбосари Наримон Жалолни Туркияга элчи этиб тайинлади.
Бу ҳақда мамлакат етакчиси ижтимоий тармоқ орқали эълон қилган мурожаатида гапирди.
2021 йил 4 сентябрь куни Россия томонидан Симферополь яқинидаги Перевальное газ қувурининг бир қисмини портлатганликда айбланиб, ҳибсга олиниб, 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Жалол шу йил июнда маҳбуслар алмашинуви натижасида озод этилган.