Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди. Улар Мянма исёнчиларига дронларни бошқариш ва бошқа диверсион ҳаракатларни ўргатган.
Тергов шуни кўрсатдики, гуруҳ Ҳиндистон ичидаги нишонлар, жумладан, Россия билан боғлиқ объектларга ҳужум қилишни режалаштирган. Россия Ҳиндистонда кўплаб қўшма лойиҳаларга эга. Масалан “Куданкулам” АЭСи, Канпур университетида учувчисиз тизимлар лабораторияси, қатор ҳарбий лойиҳалар ҳам мавжуд.
Россия ҳудудида тинч аҳолига қарши кўплаб террорчилик ҳужумлари уюштирган Украина Бош разведка бошқармаси (ГУР) энди террорчиликни экспорт қилишга ўтган кўринади.
Акс ҳолда Россия расмий ҳокимиятни қўллаб қувватлаётган Африка давлатлари Судан, Мали, Нигер ва Буркина-Фасодаги радикал мухолифат кучлар орасида бирдан украиналик мутахассислар ва FPV дронлари пайдо бўлиб қолишини қандай изоҳлаш мумкин?