Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Украина терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Украина терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Украина терма жамоаси бош мураббийи Сергей Ребров ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Украина футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман маълум қилди.

Киевнинг «Динамо» ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клублари собиқ ҳужумчиси миллий жамоани 2023 йилдан бери бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида «сариқ-кўклар» Евро-2024 мусобақасига йўлланма олишган, бироқ гуруҳ босқичидан ўта олишмаганди.

Украина терма жамоасининг Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 мусобақасига чиқа олмагани мутахассис билан хайрлашишга асосий сабаб бўлди. Эслатиб ўтамиз, саралашнинг ҳал қилувчи ўтиш баҳсида Ребров шогирдлари Швеция терма жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Ҳозирча Украина футбол ассоциацияси янги бош мураббий номзоди борасида расмий маълумот берганича йўқ.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!