Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина терма жамоаси аъзоси: «Шармандалик»

Украина терма жамоаси аъзоси: «Шармандалик»

Украина терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кечган плей-офф баҳсида Швецияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу натижа ҳақида «сариқ-кўклар» ҳимоячиси Виталий Миколенко ўз фикрларини билдирди.

«Мағлубият сабаби? Ҳеч нарса демайман. Шунчаки, майдонга тушиб, бундай ожиз ўйин кўрсатганимиздан уяляпман. Бу шармандалик», — дея футболчининг сўзларини келтиради Украина ОАВлари.

Шу тариқа, Украина терма жамоаси 2026 йилги мундиал йўлланмаси учун курашни тўхтатди.

Швеция эса, ўз навбатида, плей-офф босқичининг финалига йўл олди. Скандинавияликлар бўлажак Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Польша терма жамоаси билан куч синашадиган бўлди.

Киритилди: Бугун 14:23. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!