Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди. Бу ҳақда Украина ТИВ хабар берди.
"Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Туркия етакчиси билан учрашувда “Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сўзсиз қўллаб-қувватлагани” учун унга миннатдорчилик билдирди", дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.