Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Украина собиқ энергетика вазири 2 ойга ҳибсга олинди

Украина собиқ энергетика вазири 2 ойга ҳибсга олинди

Украина собиқ энергетика вазири Герман Галушенко 2 ойга ҳибсга олинди.

Собиқ вазир 60 кун муддатга, яъни 15 апрелга қадар ҳибсда сақланади, бироқ 200 миллион гривна (4,6 млн доллар) миқдоридаги гаров эвазига озод қилиниши мумкин.

Галушенко гаров эвазига озод қилинса, унга Киев ва Киев вилояти чегарасидан чиқиш ҳамда Тимур Миндич, Цукерман, Миронюк вa Басов билан мулоқот қилиш тақиқланади. Шунингдек, у электрон билагузук тақиши, терговчи ва прокурор чақириғига жавоб бериши, яшаш жойини ўзгартирганда хабар бериши ва хорижий паспортларини топшириши шарт.

Галушенко гаров миқдорига рози эмаслигини ва суд қарори устидан апелляция шикояти бермоқчилигини маълум қилди.

Собиқ энергетика вазири 15 февралда Украина ҳудудини тарк этмоқчи бўлганида қўлга олинган. Миллий коррупцияга қарши тергов бюроси детективлари уни “Энергоатом” компаниясидаги маблағларни талон-торож қилиш эҳтимоли билан боғлиқ “Мидас” операциясига алоқадорликда гумон қилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:47. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!