Украина Қуролли кучлари Бош штаби 14 августга ўтар кечаси Украина Россия ҳудудидаги тўртта ҳарбий аэродромга ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.
Гап Россия Федерациясининг Воронеж, Курск ва Нижний Новгород вилоятларидаги «Халино», «Саваслейка», «Борисоглебск» ва «Балтимор» аэропортлари ҳақида бормоқда.
Ушбу аэродромларда армия авиацияси, Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолётлари, Су-35 қирувчи самолётлари ва бошқа душман ҳарбий самолётлари жойлашган.
Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, йўқ қилишнинг асосий нишонлари ёқилғи-мойлаш материаллари ва авиация қуроллари бўлган.
Ҳужум натижаларига ойдинлик киритилмоқда, дея хабар берди Украина қуролли кучлари бош штаби.