Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина Россия ва унинг ҳамкорларига санкциялар киритди

Украина Россия ва унинг ҳамкорларига санкциялар киритди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия Федерацияси авиация саноатига, шунингдек, «ҳамкорлар»га қарши санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолаганини айтди. Бу ҳақда РБC Украина хабар берди.

Зеленский Россия авиация инфратузилмаси фаолиятини таъминловчи 150 га яқин юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан чекловлар жорий этилганини таъкидлади.

Бунгача Украина Рақамли трансформация вазирлиги Киев Россия дастурларига қарши санкцияларни кучайтириб, миллий хавфсизликка таҳдид солувчи веб-сайтлар ва хизматларни блоклашини билдирган эди.

Рақамли трансформациялар вазири Михаил Федоров Украина компаниялари Россияда яратилган дастурлардан ёки у билан боғлиқ корпорациялардан фойдалана олмаслигини айтди. «Миллий хавфсизликка таҳдид солувчи» сайтлар ва хизматлар ҳам блокланади.

Киритилди: 01:31 02.09.2024. Ўқилди: 1749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!