Украина АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятидан Россия ҳудудидаги Киев зарба бериши мумкин бўлган нишонларни аниқлашни сўради. Бу ҳақда жума куни Америка расмийларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Киев Вашингтондан Россиядаги нишонларга нисбатан Америка қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилишни ҳам сўраган.
Нашрнинг қайд этишича, бу сўров ўтган ҳафта қилинган ва ҳозир Америка расмийлари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, WSJ таъкидлаганидек, агар Қўшма Штатлар бундай ўзгаришларга рози бўлса, бу "маъмурият сиёсатида жиддий ўзгаришлар" ни англатади.