Украина президенти Владимир Зеленский Россия Федерациясининг уч нафар фуқароси ва икки юридик шахсига нисбатан санкциялар жорий қилди.
Report хабарига кўра, тегишли президент фармони — №60/2026 — Украина президенти расмий сайтида эълон қилинди. Санкциялар, хусусан, Россия Паралимпия қўмитаси ҳамда Россия компьютер спорти федерациясига тааллуқли.
Баёнотда айтилишича, санкцияга тушган шахс ва ташкилотлар спорт майдонларидан Украинага қарши ахборот тарғиботи ва Россия пропагандасини ёйиш учун фойдаланган ҳамда РФнинг Украинага қарши қуролли тажовузини оқлашга уринган.