Ёзнинг охиригача фронтда фаол жанглар олиб борилади. Ва куз-қиш кампаниясининг бориши асосан русларнинг йўқотишларни қоплаш қобилияти билан белгиланади. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вадим Скибитский РБC-Украинага берган интервюсида маълум қилди.
Украина разведкачисидан бу йилги урушнинг бориши ҳақида башорат қилиш сўралганда, у ҳозирча фақат кейинги 2-3 ой ҳақида ишонч билан гапириши мумкинлигини айтди.
"Фаол жанговар ҳаракатлар бўлади. Ҳам ҳужумкор, ҳам мудофаа характерига эга, чунки Украинанинг стратегик мақсади барча ҳудудларимизни озод қилишдир", деди Скибитский.
Унинг сўзларига кўра, ёзнинг ўрталарига келиб, Россия модернизация, қайта гуруҳлаш ва янги тузилмаларни шакллантириш бўйича ўз режаларини амалга ошира оладими ёки йўқми, аниқ бўлади.