Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Украина Қуролли Кучлари: Одесса вилоятига тунги ҳужум учта Х-22 ракетаси билан амалга оширилди

Украина Қуролли Кучлари: Одесса вилоятига тунги ҳужум учта Х-22 ракетаси билан амалга оширилди

Украина Қуролли кучларининг “Жануб” оператив қўмондонлиги маълум қилишича, кеча тунда Россиянинг Tu-22 бомбардимончи самолётларидан Одесса вилоятига учта ракета учирилган.

“Одесса вилоятининг Белгород-Днестровский туманида Tu-22 стратегик самолётининг Қора денгиздан тунги ракета зарбаси натижасида учта Х-22 ракетаси турар-жой биноси ва иккита дам олиш масканига тегди”, — дейилади хабарда.

Қўмондонлик маълумотларига кўра, шу вақтга қадар 17 нафар ўлик, жумладан, бир бола топилган.

30 дан ортиқ киши, жумладан, тўрт нафар бола ва бир ҳомиладор аёл жароҳатланган, вайроналар остидан саккиз киши, жумладан, уч нафар бола қутқарилган.

Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 14:12 01.07.2022. Ўқилди: 3088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!